“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети Ўзбекистон нефт-газ саноати илмий-техник жамияти ва Метрология Ҳалқаро илмий-техник жамияти қўллаб-қувватловида “Амалий физика ва математика ютуқлари – AAPM-2023” ҳалқаро конференциясини ўтказади. Конференция 2023 йил 10 – 12 апрел кунлари Тошкент шаҳрида (Ўзбекистон) бўлиб ўтади.
Конференциянинг ҳамкор ташкилотлари “ТИҚХММИ” МТУ Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти, Бухоро муҳандислик-технология институти ва Хитой фан ва технологиялар ассоциацияси ҳисобланади.
AAPM-2023 конференцияси академик ва соҳа ҳамжамиятлари учун янги масалалар ва уларнинг ечимлари бўйича ўзаро фикр алмашиш ҳамда амалий физика ва математика соҳасида истиқболли йўналишларни муҳокама қилиш учун ажойиб имконият тақдим этади.
Конференция мақсади – амалий физика ва математиканинг замонавий усулларини энергетика, кимё, нефт-газ ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт, янги материаллар технологияси, асбобсозлик, метрология ва стандартлаштиришдаги тадбиқи ҳамда ядро фани ва атом энергетикаси, ярим ўтказгичли асбоблар ва фотоника, оптика ва плазма, ночизиқ, ностационар ва фазовий-бир жинсли бўлмаган жараёнларнинг замонавий йўналишлари бўйича соҳадаги етакчи мутахассисларнинг ўзаро тажриба алмашишини таъминлаш.
Амалий математика соҳасидаги ютуқлар жуда кўп соҳани қамраб олади ва физикавий жараёнлар ва тизимларни тушуниш учун моделлар ва симуляцияларни ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Алгоритмлар (сонли ва рақамсиз) ишлаб чиқиш эса физикавий масалаларни ечишга йўналтирилган математик моделлар, ҳисоблаш моделлари ва компьютерли моделлаштиришни ўз ичига олади. Илмий ҳисоблашга ёндошувнинг моҳияти компьютерда амалга оширилган математик моделларни таҳлил этиш асосида физик жараёнлар ҳақида тассавурга эга бўлишдан иборатдир.